“Дунё” ААнинг қайд этишича, ҳужжат Владимир Галпирин ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев ўртасида ўтказилган музокараларда эришилган келишувлар доирасида тасдиқланди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси мамлакатимизнинг 200 мингдан зиёд хусусий тадбиркорларини ўз атрофида бирлаштиради.

Учрашув натижасида Латвиядаги Ўзбекистон савдо уйи вакиллари жорий йил ноябрь ойига белгиланган Ўзбекистон-Латвия бизнес кенгаши йиғилишига, шунингдек, 2022 йилга режалаштирилган бошқа тадбирларда фаол иштирок этишга таклиф этилди. Ўзбекистон билан ҳамкорликдан манфаатдор латвиялик ҳунармандлар энди “Ҳунарманд” уюшмаси билан ҳамкорликда турли кўргазмаларда иштирок этиши мумкин бўлади.