«Сўнгги уч йилда юртимизда нодавлат таълим ташкилотлари сони деярли олти баробарга кўпайган.
2020 йилда Инспекция томонидан жами 1034 та нодавлат таълим ташкилотига лицензия берилди. Агар 2019 йилда юртимизда 2509 та нодавлат таълим ташкилоти фаолияти кўрсатган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 3377 тани ташкил этмоқда.
Жумладан, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 1214 тадан 1688 тага, хусусий мактаблар сони 117 тадан 171 тага, мактабдан ташқари таълим муассасалари 485 тадан 605 тага, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотлари 691 тадан 906 тага, ҳамда хусусий олий таълим муассасалари сони 2 тадан 8 тагача ошди».