— Президентимиз "Бу ерга келишимдан асосий мақсад – сизлар билан бирга ҳудуд ривожига кучли туртки бериш бўйича аниқ вазифа ва чора-тадбирларни белгилаб олиш. Қашқадарё ўзининг салоҳиятига мос яшамаяпти, мамлакатимизнинг кўпгина ҳудудларидан анча орқада", дея таъкидлаганлари бежиз эмас, — деди йиғилишга раҳбарлик қилган вилоят ҳокими Зойир Мирзаев. — Мактаблар янада замонавийлашади ва 2021 йилда бирорта пахса деворли таълим муассасалари қолмайди. Керак бўлса, филиал мактаблар ҳам алоҳида ажралиб чиқади. 

Йиғилиш якунида ҳар бир соҳани назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилиб, улар орқали маблағларни мақсадли ва энг қолоқ нуқталарга йўналтиришга келишиб олинди.