2021 йилнинг январь - сентябрь ойларида республикамизда жами 70 275 тонна балиқ овланган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 12,2 фоизга ошган.

Овланган балиқнинг юқори ҳажмлари 37 693 тонна ёки умумий ҳажмидан 53,6 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда қайд этилди, аксинча кам ҳажм 4 861 тонна (6,9 фоиз) деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида кузатилди.

Жорий даврда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан фермер хўжаликларида 16,3 фоизга ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда эса 11,5 фоизга ўсиш қайд этилди, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида аксинча 2,8 фоизга камайиш кузатилди, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.