2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумида «ИEС» АЖ олдида турган асосий вазифалар республика иқтисодиёт тармоқларини электр ва иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлашга иссиқлик электр станцияларининг тайёрлигини таъминлаш, авариясиз максимал даражадаги юкламада ўтишдан иборат.

Электр энергиясини ишлаб чиқариш 56 703,1 млн.кВт.с., ўсиш суръати 104,2 фоизга етказилади;

Ёқилғи энергоресурсларни иқтисод қилиш комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига 643,644 млн.м3 табиий газ ва 137,68 млн кВт.с электроэнергиясини иқтисод қилинади;

Инвестиция дастури доирасида 2 052,2 млн. долларга тенг 5 та инвестицион лойиҳа амалга оширилиб, 107,84 млн доллар маблағ ўзлаштирилади.

2021 йилда капитал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун таъмирлаш фондининг прогноз суммаси 1 106,0 млрд.сўмни ташкил этиши режалаштирилган бўлиб, шундан 899,7 млрд.сўм материаллар ва эхтиёт қисмлар учун, 206,3 млрд.сўм эса меҳнат харажатлари учун тақсимланиши кўзда тутилмоқда.

2021 йилда ИEС ва ИEМлар томонидан - 56 703,1 млн.кВт.с электр энергияни ишлаб чиқариш ва 5 268,8 минг Гкал. иссиқлик энергиясини узатиш режалаштирилмоқда. Бу кўрсаткичларни бажариш учун 15 176,6 млн. м3 табий газ, 220,0 минг тонна мазут зарур бўлади.