2021 йилда атмосфера таркибидаги иссиқхона газлар миқдори, океан суви ҳарорати, океан сатҳининг кўтарилиши, ишқорлиги кўрсатгичлари, умуман олганда барчаси  рекорд кўрсатгични тақдим этди 

Буларнинг ҳаммаси келгусида инсоний омиллар Ер, атмосфера, океан ўртасидаги тарихий барқарор мувозанатни бузилишига олиб келувчи асосий белги. Ўтган йили океаннинг 2000 метргача бўлган туби ҳам ҳаддан ташқари юқори қизиб кетди.

БМТ бош котибига кўра, агар, атмосферага ташланаётган чиқинди газларини йўқотиш бўйича мукаммал воситалар ихтиро қилинмас экан, океан сатҳининг кўтарилиши, унинг ҳарорати ва ишқорлиги бўйича қийматлар келгуси 100 йил давомида қайтариб бўлмас даражада ошиб бораверади. Шу билан бирга, бош котиб ўз ҳисоботида қайта тикланадиган яшил технологик энергетик манбаларга тезроқ ўтиш кераклигини яна бир бор таъкидлаб ўтди. 

Маълумот ўрнида: Океан сувининг иссиқлиги — бу глобал иқлим исишини тезлаштираверади. Океан сатҳининг кўтарилиши эса, эндиликдаги тропик тўфонлардан кўриладиган зарар кўламини кўпайишига олиб келади.

Музларнинг эриши қайтарилмас нуқтага бориши мумкин. Кўплаб минтақада истиқомад қилувчи 2 млрд га яқин кишилар эса сув танқислиги каби муаммоларга дуч келади. Бу ҳақида Метеорология хизмати хабар бермоқда.