Март ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1-2 даражага паст, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиб, 4-9 даража илиқни, жанубда 10-11 даража илиқни ташкил этади.

Ой давомида ҳарорат кечалари 0-5 даража совуқдан 5-10 даража илиққача, кундуз кунлари 5-10 даража илиқдан 17-22 даража илиққача, жанубда 20-25 даража илиққача кескин ўзгариб туриши прогноз қилинмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан кўп бўлиши кутилмоқда.