Натижада 2025 йилда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати +17,3°С ни ташкил этди. Бу эса 1867 йилдан буён кузатилган энг юқори кўрсаткич бўлиб, аввалги рекорд — 2023 йилдаги +17,0°С ни 0,3°С га янгилади.
Таққослаш учун, пойтахтдаги энг совуқ йил 1920 йил бўлиб, ўша пайтда ўртача йиллик ҳарорат атиги +11,8°С ни ташкил этган. Маълумотлар Ўзгидрометнинг “Тошкент — Обсерватория” таянч метеостанцияси таҳлиллари асосида тайёрланди.