Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги бу ҳақда 2025 йил сарҳисобида маълум қилди.

Қайд этилишича, йил давомида жами 1 трлн 454 млрд сўм тўлов ҳисобланган бўлиб, шундан 1 трлн 304 млрд сўми (90 фоизи) ундирилган.

Қарздорлик билан курашишнинг янги механизми сифатида, SMS-хабарнома юборилгандан сўнг қарздорликни бартараф этмаган истеъмолчилар учун электр энергияси тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, «Toza Makon» ягона электрон биллинг тизимининг давлат порталлари билан интеграция қилиниши натижасида ҳақиқатда кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган 211,9 млрд сўмлик нореал қарздорликлар тизимдан чиқариб ташланди. Бу истеъмолчилар учун шаффоф ҳисоб-китоб тизимини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ҳозирда республикадаги 7,3 млн аҳоли аъзоларининг 91,6 фоизи шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) бўйича биллинг тизимига киритилган. Назоратни кучайтириш мақсадида:

  • 3 230 та (95%) махсус техникага GPS-трекерлар ўрнатилди;
  • 830 та чиқинди йиғиш майдончаси ва 714 та техника видеокузатув камералари билан жиҳозланди;
  • Аҳоли учун «Toza Makon» мобил иловаси ишга туширилди.