2025 йил давомида Жиноят кодексининг 228-моддасига мувофиқ (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар ва бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 5 962 нафар шахс судланиб, жиноий жавобгарликка тортилди.

Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумотларга кўра, судланган шахсларга нисбатан турли жазо чоралари қўлланилган. Жумладан, озодликдан маҳрум қилиш, озодликни чеклаш, жарима, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда шартли ҳукмлар тайинланган.

Қайд этилишича, мазкур турдаги жиноятлар энг кўп Андижон, Фарғона, Тошкент, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида қайд этилган.