Янги ўқув йилида иқтидорли талабалар учун жами 776 та Президент ва номли давлат стипендияси ажратилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 15 июльдаги 02/10-5795-сонли хати билан 2026/2027-ўқув йили учун республикадаги олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари кесимида давлат стипендиялари квоталари тасдиқланди.

Унга кўра, янги ўқув йили учун жами 776 та давлат стипендияси ажратилди.

Стипендиялар қуйидагича тақсимланган:

– Президент стипендияси — 187 та;

– Ислом Каримов стипендияси — 194 та;

– Навоий стипендияси — 175 та;

– Бобур стипендияси — 51 та;

– Имом ал-Бухорий стипендияси — 44 та;

– Беруний стипендияси — 38 та;

– Ибн Сино стипендияси — 33 та;

– Абдулла Авлоний стипендияси — 16 та;

– Улуғбек стипендияси — 13 та;

– Тўлепберген Қаипбергенов стипендияси — 11 та;

– Ибройим Юсупов стипендияси — 11 та;

– Паҳлавон Маҳмуд стипендияси — 3 та.

Маълумот учун, мазкур стипендиялар республика бўйича юқори босқичларда таҳсил олаётган 335 минг 471 нафар талаба орасидан ўқишдаги юқори натижалари, илмий ва жамоатчилик фаолияти билан ажралиб турган энг муносиб номзодларга берилади.