«Мамлакатимиз Глобал инновацион индекс рейтингида 132 давлат орасида 86-ўринда қайд қилинди. Бу натижа мамлакатимизнинг рейтингдаги ўтган йилги ўрнидан 7, 2015 йилги ўрнидан эса 36 поғона юқори. Рейтингда мамлакатлар 4 та даромад гуруҳига бўлинган (юқори даромад, юқори ўрта, қуйи ўрта ва паст даромад) бўлиб, Ўзбекистон ўз гуруҳида (қуйи ўрта даромад) 34 давлат орасида 10-ўринни эгаллади.

 Юртимиз шу гуруҳ мамлакатлари орасида «Бошқарув институтлари сифати» (94-ўрин), «Инсон капитали ва тадқиқотлар» (72-ўрин), «Инфратузилма» (72-ўрин), ва «Ички бозорнинг ривожланиш даражаси» (24-ўрин) йўналишларида етакчи ўринларни эгаллади».