Шу муносабат билан 2024 йил 21 апрель куни эрталаб соат 04:30 дан 14:00 га қадар қуйидаги кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланишини маълум қиламиз:

  • Афросиёб кўчаси Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан чорраҳасидан, Ойбек кўчасигача;
  • Ойбек кўчаси Афросиёб кўчаси билан чорраҳасидан Нукус кўчаси билан чоррахасигача;
  • Нукус кўчаси Ойбек кўчаси билан чорраҳасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан чорраҳасигача;
  • Абдулла Қодирий Нукус кўчаси билан чорраҳасидан Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари билан кесишган жойигача;
  • Абдулла Қодирий кўчаси Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари билан кесишган жойидан Шаҳрисабз кўчаси кесишган чорраҳасигача;
  • Шаҳрисабз кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси билан чорраҳасидан Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишган жойигача;
  • Афросиёб кўчаси Ойбек кўчаси билан чорраҳасидан Шароф Рашидов шоҳ кўчаси билан чорраҳасигача;
  • Шароф Рашидов шоҳ кўчаси Афросиёб кўчаси билан чорраҳасидан Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чоррахасигача;
  • Ислом Каримов шоҳ кўчаси Шароф Рашидов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳасигача.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралди.