Унга кўра, 20 декабрь куни аввалига Қорақалпоғистонда, 21 декабрда республика бўйлаб вақти-вақти билан бироз қор ёғиши кутилмоқда. 22-24 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди. 20-21 декабрь куни Ўзбекистондан ўтган нам ҳаво оқимлари ортидан, совуқ антициклон шимолда ҳароратни сезиларли даражада пасайтиришга олиб келади.
Тоғларда 21-22 декабрь кунлари қор ёғади. 21-23 декабрь кунлари республика бўйлаб музлама (яхмалак) ҳодисалари бўлиши прогноз қилинмоқда. Туман тушади.