"Қамчиқ" довони ҳудудида совуқ об-ҳаво шароитида довонда фаолият юритаётган 15 та механизациялашган назорат-кузатув гуруҳларида "Қамчиқ"  МҚЁҚ бошқармаси, ЙПХ "Қамчиқ" довони отряди, Автойўл, Соғлиқни сақлаш хожимлари туну-кун хизмат олиб бормоқда.

Шу билан бирга, довон ҳудудида 15 та умумий овқатланиш масканларида жами 1300 нафар йўловчиларни иссиқ овқат билан таъминлаш чоралари кўрилган. Бундан ташқари,  ФВВ томонидан довондаги 4 та хавфли ҳудудларда ҳайдовчи ва йўйловчиларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларни исиниш пунктларига жойлаштириш мақсадида 16 та чодир (палатка)дан иборат 300 нафар фуқароларга мўлжалланган исиниш жойлари ташкил этилиб, 9-17 январь кунлари жами 411 нафар йўловчилар ва 167 та техникаларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Шу билан бирга, "Ангрен-Поп" электрлаштирилган темир йўлининг "Оҳангарон",  "Ангрен",  "Орзу",  "Темирйўлобод",  "Поп-2" станцияларида ноқулай об-ҳаво сабабли,  автомобиль йўлида транспорт воситаларининг чекланиши билан боғлиқ ҳолатларда фуқароларни ўз манзилларига етказиш бўйича Штаб ташкил этилиб,  эвакуация поездини йўлга қўйиш ва йўловчиларга шарт-шароитлар яратиш ишлари ташкил этилган.

"Қамчиқ" довони ҳудудида ФВДТ хизматлари ва куч-тузилмаларидан жами 896 нафар ходим ва 223 та техникалар шай ҳолатда хизмат олиб бормоқда.