Қайд этилишича, мазкур тадбир Марказий Осиёда ўзига хос халқаро платформани ташкил этиб, бу орқали янги ўсиш нуқталарини излаётган етакчи халқаро бизнес вакилларига ривожланаётган Ўзбекистон бозорига кириш имконини бериш кўзда тутилган. Бу борада Стратегик ривожланиш агентлигининг фаолияти ҳам муҳим ўрин тутади. Агентликнинг энг муҳим вазифаларидан бири Ўзбекистоннинг узоқ муддатли миллий иқтисодиёти барқарор ривожланишига замин яратиш учун мамлакатимиз инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдир. Бугунги кунга келиб Агентлик томонидан халқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда бир нечта соҳаларнинг ривожланиш таҳлили ўтказилди. Унга кўра транспорт, қишлоқ хўжалиги, ташқи савдо, қурилиш ва кичик бизнес бўйича бир нечта соҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Ҳудудларнининг инвестицион иқлимини баҳолаш бўйича миллий рейтинг методологияси ишлаб чиқилди. Йирик стратегик инвестиция лойиҳаларига ташаббус кўрсатилди. Хусусан, Агентлик томонидан нефт-кимё, машинасозлик, металлургия, тоғ-кон, фармацевтика ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 10 млрд долларга тенг 39 та йирик стратегик лойиҳаларни ҳисоб-китобини юритиш ва амалга ошириб, ишга тушириш ҳамда мониторингини доимий равишда олиб бориш механизми тасдиқланди.
Ўзбекистон ва БАА ҳукумати билан стратегик ташаббуслар доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилди, унга кўра ижтимой-иқтисодий ривожланиш соҳаси бўйича ўзаро ҳамкорлик офисини яратиш режалаштирилган.
Жорий йилнинг 24-26 март кунлари пойтахтимизда “Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми” ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур тадбир орқали Марказий Осиёда ўзига хос халқаро платформани ташкил этиб, бу орқали янги ўсиш нуқталарини излаётган етакчи халқаро бизнес вакилларига ривожланаётган Ўзбекистон бозорига кириш имконини бериш кўзда тутилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлиги томонидан 2022 йилда жойларда инвестиция лойиҳаларига ташаббус кўрсатиш ва амалга оширишнинг янги механизмини жорий этиш, Жаҳон банки билан ҳамкорликда 2030 йилгача тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш стратегиясини ишлаб чиқиш, ҳудудлар инвестицион муҳитининг миллий рейтингини жорий этиш, хорижий инвесторлар учун фронт-офис ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, инфратузилмани ривожлантириш стратегияси, саноат сиёсати, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари пакетини ишлаб чиқиш, стратегик ташаббусларни ривожлантириш бўйича БАА, Россия Федерацияси ва Жанубий Корея давлатлари билан ҳамкорлик қилиш, тадбиркорларнинг тизимли муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун онлайн платформани ишлаб чиқиш сингари яна бир нечта муҳим вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган.