25 майда баланд циклон таъсири фақат республиканинг энг шарқий ҳудудларида сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, шамол 17-22 м/с гача кучайишида момақалдироқ бўлиши мумкин.
26 майдан Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Кундузги ҳаво ҳарорати 34-37° гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 38-40° гача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8° га кўп бўлади.
Ўзгидрометеорология хизмати маркази 24-27 май кунларида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантиради.