Экология вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ Сурхондарё вилояти, Узун туманидаги “Боботоғ” ЦИУ ҳудудида ўрганиш ишларини олиб борган эди.

Ўрганиш давомида “Узун Оқ Мачит Агро” МЧЖ қўшма корхонасига бириктирилган тоғ ва тоғ олди ҳудудларидаги ўрганишлар натижасида табиий ҳолда ўсувчи тожик кавраги ўсимлигининг 2421 таси димлангани, картонлангани, 81 таси эса ширасини олиш мақсадида кесилганлиги маълум бўлганди. 

Ҳолат натижасида ўсимлик дунёсига 40 млн 95 минг сўм миқдорида зарар етказилган. 

Ўрганиш ишлари натижасида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратурага юборилди.