Кейинчалик айнан 3-август санасида йўл-йўл тарвузларни сотиб олиш анъанаси кўплаб мамлакатларга тарқалган. Дунёда ушбу полиз маҳсулотининг 1,2 мингга яқин нави бор. Турларнинг аксарияти Хитойда етиштирилади. Хитойда тарвуз Х асрга келиб пайдо бўлган.
Хитойликлар уни ғарб қовуни дея номлашган. Ҳозирда ҳар йили сентабр ойида Хитойда тарвуз байрами нишонланади. Дарвоқе, ушбу мамлакат тарвуз экспорти бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллайди. Японлар ушбу меванинг ғайриоддий навлари, масалан, тўртбурчак шаклли, ичи сариқ тарвузларни етиштирган.
Украинанинг Херсон вилоятида эса тарвузга бир нечта ёдгорлик ўрнатилган. Қадимий Римда тарвузни ё тузлаб ейишган, ё қайнатиб ундан асал олишган экан. Чиндан ҳам шакардек тилни ёрар даражада сершира тарвуз таркибида А, С, Б6 витаминлари кўп бўлиб, у шоколад каби кайфиятни кўтариш хусусиятига ҳам эга.
Яна бир қизиқ маълумот, дунёдаги энг йирик тарвуз Америкада этиштирилган. Унинг вазни 120 килограмдан иборат бўлган ва у Гиннес рекордлар китобига киритилган.