Президентимиз ушбу тадбир тадбиркорлар учун янги экспорт йўналишларини очиш, чет элда ишлаш истагидаги фуқароларни Европа ва Кўрфаз мамлакатларидаги иш берувчилар билан боғлашга хизмат қилиши зарурлигини таъкидлади. Форумга 52 та давлат вакиллари келиши кутилмоқда.

Ҳар бир элчи ўзи ишлаётган мамлакатдан 50-100 нафар йирик импортёр ва рекрутинг компаниялари вакилларини жалб қилиши кераклиги қайд этилди.

Форумда хорижлик ҳамкорлар билан 2027-йил учун экспорт, туризм ва миграция йўналишларида аниқ келишувларга эришиш вазифаси қўйилди.

Давлатимиз раҳбари иш ўрни топиш билан вазифа тугамаслигини билдирди. Элчилар ҳокимлар билан бирга фуқаронинг ишга жойлашиши ва янги муҳитга кўникишигача бўлган жараён учун масъул бўлади.