2019 йилда эри вафотидан кейин ёлғиз ўзи қолган аёл туманнинг “Узун” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги машиналарини таъмирлаш устахонасида яшаб келаётган эди.
Галина Николаевна ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқолгани сабабли, собиқ иттифоқ тарқалиб кетгандан кейин ортда қолган 30 йил давомида Конституциямиз томонидан белгилаб қўйилган ҳақ-ҳуқуқлари ва имтиёзлардан фойдалана олмади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зафаробод туманидаги Халқ қабулхонаси мутасаддилари аралашуви натижасида тегишли идоралар билан хамқорликда дастлаб Галина Воркунованинг йўқолган ҳужжатлари қайта тикланди. Ундан кейин Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти топширилди.
Онахон куни кеча биринчи марта давлат томонидан ўзи учун белгиланган 315 минг 30 сўм ёшга доир пенсия пули ва 50 минг сўм миқдордаги компенсацияни қўлига олди. Г.Воркунова давлатимиз, Президентимизнинг эътибори ва ғамхўрлигидан бош осмонга етганини маълум қилди.
Худойберди КАРИМОВ,
“Янги Ўзбекистон” мухбири