“Энг аввал қовурилган овқатлардан воз кечиш мақсадга мувофиқ. У картошка ёки қовурилган гўшт бўладими, шубҳасиз зарарли”, — деди шифокор. Мутахассиснинг таъкидлашича, қовурилган овқатни ҳафтада тўрт мартадан кўпроқ истеъмол қилиш семириш хавфини оширади ва соғлиқ учун жиддий асоратларни келтириб чиқаради.
Шифокор шунингдек, таркибида ёғ кам бўлган сут маҳсулотларини истеъмол қилмасликни маслаҳат берди, чунки у ерда ёғ кўп миқдордаги шакар, глюкоза ёки фруктоза сироплари билан алмаштирилади. Бундан ташқари, газланган ичимликлар таркибида кўп миқдордаги шакар ёки канцероген моддалар мавжуд. Шу боис, улар билан боғлиқ асосий хавф — бу саратон, юрак касаллиги, диабет, остеопороз, Альцгеймер ва Паркинсон, эпилепсия ва оғир ҳиссий касалликлар саналади.
Мутахассис тозаланган углеводлар, маргарин ва сариёғ, қайта ишланган гўштдан воз кечишга чақирди. Бундан ташқари, 30 ёшдан сўнг картошка чипслари ва таркибида натрий, хусусан туз бўлган овқатларни тарк этиш лозимлигини тавсия қилди.