Мазкур хизматдан фойдаланиш жараёнида фуқаролар бир қатор муаммо ва камчиликларга дуч келаётганлиги ҳолати юзасидан норози бўлиб Вазирликнинг “Ишонч телефони” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари орқали йўллаган мурожаатлари асосида Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган мониторинг натижасида Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан бир қатор қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги, хусусан:
– ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг ЖШШИР маълумотларини Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси электрон дастури ахборот тизимига хато киритилиши;
– парваришлаш нафақаси тайинланиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотнома ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг қонуний вакилига тўгридан-тўғри тақдим қилиниб, бу ҳақидаги маълумотларнинг ахборот тизимига ўз вақтида киритилмаганлиги натижасида Пенсия жамғармаси томонидан парваришлаш нафақасини тайинлаш рад этилиши ҳолатлари аниқланди.
Ваҳоланки, Фармоннинг 3-бандида Агентлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2022-йил 1-апрелдан ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар тўғрисидаги маълумотларни Пенсия жамғармасига электрон шаклда тақдим этиб боришлари кераклиги белгиланган.
Ўтказилган ўрганишларга кўра аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига тақдимнома киритилди.
Қўлланилган таъсир чораси натижасида мавжуд камчиликлар бартараф этилди ҳамда бугунги кунда 35 000 дан ортиқ фуқароларга парваришлаш нафақаси тайинланди.
Эслатма: фуқаролар томонидан парваришлаш нафақаси тайинланишини сўраб мурожаат қилинганда Фармон иловасида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати келтирилган бўлиб, ушбу рўйхатга киритилмаган касаллик билан хасталанган 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларнинг қонуний вакилларига парваришлаш нафақаси тайинланмайди.