Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг 6 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Беморларнинг ҳаммаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 10 ёшда.

Андижонда шу пайтга қадар 126 нафар бемор соғайган.

Наманганда соғайганларнинг 14 нафари эркак, 17 нафари аёллар бўлиб, уларнинг ҳам барчаси ушбу вилоятдан. Беморларнинг ҳаммаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда.

Наманганда шу пайтга қадар 137 нафар бемор соғайган.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1 539 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.