Маълум қилинишича, шу йили (2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги билан таққослаганда) айрим соҳа ва йўналишларда коррупцияга оид жиноятчилик камайган.

Жумладан:

- тижорат банкларида 146 (186);

- Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 145 (177);

- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда 122 (128);

- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида 52 (64);

- Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизимида 30 (40);

- Қишлоқ хўжалиги вазирлигида тизимида 30 (33) коррупцион жиноятлар содир этилган. 

Шунингдек:

- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимининг 285 (237);

- давлат улуши мавжуд корхоналарнинг 103 (153);

- маҳаллий ҳокимликларнинг 133 (119) нафар ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар сони ортган.