БМТ Бош Ассамблеясининг 2006 йил 13 декабрда қабул қилинган резолюциясида Брайль алифбоси кўз ожизлар ва заиф кўрувчилар учун асосий ёзма мулоқот воситаси эканлиги қайд этилган.
Мазкур халқаро кун Брайль алифбосининг кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида савод чиқариш, таълим олиш, маърифий саводхонликни оширишдаги аҳамиятини халқаро миқёсда эътироф этиш, бу ёзувда ўқув, илмий, сиёсий ва бадиий адабиётларни нашр қилишни қўллаб-қувватлаш мақсадида нишонланади.
Айни пайтда мамлакатимизда ҳам Брайль алифбосида турли нашрлар, жумладан ҳуқуқий адабиётлар (https://lex.uz/docs/3910813) чоп этилмоқда.