Жорий йилнинг ўтган даврида “Нуроний” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 775 нафар кексаларга ногиронлар аравачаси, 1489 нафарига эшитиш мосламаси, 2 132 нафарига ҳасса, 1016 нафарига кўзойнак, 864 нафарига бошқа реабилитация воситалари олиб берилди.
475 124 нафар нуронийлар бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 22 745 нафар ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексаларнинг 3565 нафарига дори-дармон воситалари, 8266 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари, 3785 нафарига моддий ёрдам берилди, 168 нафарининг уй-жойлари таъмирланди.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан бошланган "Бир нуроний ўн ёшга масъул" лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 16 224 нафар обрў-эътиборли нуронийлар ва зиёлилар 154 218 нафар ишсиз, тарбияси oғиp ва муаммоли ёшларга бириктирилди.
Натижада, улар томонидан 470 нафар ёшларнинг ўқишларини тиклашда, 27 667 нафарининг ишга жойлашишларида кўмаклашилди, 211 мингдан ортиқ тарбияси оғир ёшларнинг тўғри йўлга тушиб олишларига эришилди, 1 465 та ажралиб кетиш олдида турган ёш оилалар яраштирилди.
Эслатиб ўтамиз, 3-9 октябрь кунлари мамлакатимизда «Кексалар ҳафталиги» тадбирлари ўтказилмоқда.