Эндиликда солиқ тўловчининг бир турдаги солиқ қарзи ва бошқа турдаги солиқдан ортиқча тўлови юзага келган куннинг эртасига автоматик тизим ҳисобга олиш ҳақида хулоса шакллантириб, туман Ғазначилик бўлимларига 1-5 кунгача муддатда ижро этиш учун юборади.
Бу ҳақда солиқ тўловчи шахсий кабинети орқали хабардор этилади.
Янги хизмат ёрдамида жорий йил май ойида 127 мингдан ортиқ юридик шахс 49,3 млрд сўмлик солиқ мажбуриятларини бажарди.
Айни пайтда юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар учун бошқа солиқлар бўйича ҳам ушбу жараённи автоматлаштириш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.