Маълум бўладики, фуқаро А.У. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, уни 5 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда берган. Тадбир давомида фирибгар 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар, амалдаги қонунчиликка кўра, минимал баллдан кам балл тўплаган абитуриентларга оширилган тўлов-контракт тўловини тўлаш шарти билан ўқишга кириш имконияти яратилган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди, дея хабар қилади Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.