Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, якуний натижаларга кўра:
Диёрбек Толипов — Бухоро вилояти 5-ИДУМ ўқувчиси кумуш медаль;
Олимжон Олимов — Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси бронза медални қўлга киритди.
Шунингдек Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси Дониёр Исмоилов имтиёзли дипломни қўлга киритди.
Бу йилги олимпиада 14-24 июль кунлари Россия Федерацияси томонидан ташкиллаштирилди. Унда дунёнинг 110 давлатидан 623 нафар ўқувчилар иштирок этди.