Яллама чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга ўтиш учун ҳаракатланган фуқаронинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганда, рухсат берувчи хужжатлари бўлмаган дунё ёзувчилари томондан ёзилган, 1967-1972 йилари чоп этилган, жами 73 дона ҳар ҳил номли маданий бойликлар туркумига кирадиган бадиий адабиётлар борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосасига кўра, мазкур китоблар республикамиз ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган маданий бойликлар сирасига кириши белгиланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.