Бошқарма томонидан  жорий йилнинг бугунги кун қадар қандай ишлар амалга оширилди?

2023 йилнинг ўтган давр мобайнида бошқарма томонидан жами 5,9 трлн. сўмлик божхона тўловлари ҳисобланиб, шундан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 2,7 трлн. сўм имтиёзлар берилди, қолган 3,2 трлн. сўм давлат бюджетига ўтказилишига эришилди.

Имтиёз қўлланилган асосий товарлар таркибини транспорт воситалари ва унинг эҳтиёт қисмлари, технологик асбоб-ускуналар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда метал ҳом ашёлар ташкил этади.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида 1,03 млрд АҚШ долларидан ортиқ бўлган товарлар хорижий мамлакатлар бозорларига йўналтирилди.

Товарлар 59 тага яқин давлатларга экспорт қилинган бўлиб, асосий ҳамкор давлатлар Туркия, Қозоғистон, Хитой, Россия ва Тожикистон давлатлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Экспорт қилинган асосий товарлар: Металлар ва улардан тайерланган буюмлар, мева ва сабзовот, транспорт ва унинг эҳтиёт қисимлари, калава ип, тукимачилик махсулотлари, ҳисобига тўғри келмоқда.

Божхона постларида 6 ойи давомида жами 66 964 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.

Божхона юк декларацияларини Хавфни бошқариш ахборот тизими бўйича йўлаклар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, декларацияларнинг    32,3% “яшил йўлак”, 56,5% “сариқ йўлак”, 11,2 “қизил йўлак” тартибида расмийлаштирилди.

Содда қилиб айтганда, бошқармада тадбиркорларнинг 88 % юклари соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилди.

Бошқармада божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш, контрабандага қарши курашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Бошқарма томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи  бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳванд воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш йўналишида 278,65кг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Бундан ташқари, товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида 46 млрд 491млн. сўмлга тенг товарлар ўшлаб қолинди,

Давлатимиз Акциз маркаси билан маркаланмаган 152 939 қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний айланмасига чек қўйилди,

1 млн 42 минг АҚШ доллари нақд хорижий валютасини божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 8 млрд.  192 млн сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

 Шу ўринда фуқароларга бошқарма фаолиятига оид маълумотларни телеграм ижтимоий тармоғи орқали  https://t.me/tvbojxona
канали орқали кузатиб боришлари, бошқарма фаолиятини такомиллаштириш, экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ мурожаатларини бошқарманинг 70 коди билан 202-86-00 телефон рақамига қунғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.