У бу ишни мансабдор танишлари ёрдамида ҳал қилиб беришини айтиб, Шофиркон туманида истиқомат қилувчи фуқародан 600 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 230 минг АҚШ доллари ва 840 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълум бўлишича, ушланган шахс муқаддам ҳам бир неча бор фирибгарлик жинояти учун судланган. Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.