Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Амударё туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “S-D.” фермер хўжалиги масъул шахслари хўжалик сув насосларини электр тармоқлари корхонасидан рўйхатдан ўтмаган электр ҳисоблагич орқали улаб, жами 611,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.