Ўтган ойда Ню-Йоркдаги аукционда Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионел Мессининг ЖЧ-2022да ўйнаган 6та футболкаси аукционга қўйилганди. Тўпламда Мессининг гуруҳ босқичидаги икки ўйинда, 1/8 финал, чорак финал, ярим финал ва финалда кийган футболкалари бор эди.

Ким ошди савдосида  либослар 7 803 000 долларга сотилди. 

Хабарларга қараганда, бу маблағнинг бир қисми хайрия ишларига йўналтирилади.