Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 20 та хорижий давлатларга қиймати 9,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 8,9 минг тонна қалампир экспорт қилган.
Қалампир экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,3 минг тоннага ошган.
Ўтган 7 ой мобайнида Ўзбекистон қалампир маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 5,7 минг тонна;
Қирғиз Р. – 960,5 тонна;
Германия – 535,8 тонна;
АҚШ – 446,3 тонна;
Россия – 426,4 тонна;
Украина – 213,8 тонна;
Покистон – 157,0 тонна;
Тожикистон – 135,8 тонна;
Испания – 110,1 тонна.