Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 9 март куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-9, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача, баъзи туманларда секундига 22-24 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача, баъзи туманларда секундига 22-24 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Хавфли қор уюмлари бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-3, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. 

Муҳим ҳодисалар 

8-14 март кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.