Таъкидланганидек, давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига жорий йилнинг 9 ойи давомида 723 мингдан ортиқ давлат хизмати кўрсатилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг ушбу даври билан қиёслаганда 34 фоизга ошганлигини кўрсатади. Шу жумладан, 1 0211 тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилди.
Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида олис ҳудудларга «Мобил давлат хизматлари» йўлга қўйилди, шу давр мобайнида жами 47 мингдан ортиқ сайёр хизмат кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг сентябрь ойида Тўрткўл туманида Ёнбошқалъа, Элликқалъа тумани Сарабий, Беруний тумани Абай овули ва Мўйноқ тумани Қозоқдарё овул фуқаролар йиғинлари ҳудудларида, 2021 йил апрель ойида Шуманой тумани Қарабайли маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда август ойида Амударё тумани Хитой овул фуқаролар йиғини ҳудудларида Давлат хизматлар марказларининг филиали ташкиллаштирилди. Қўнғирот туманидаги «Жаслиқ» ҳамда «Қорақалпоғистон» шаҳарча фуқаролар йиғинларида Давлат хизматлари марказларининг филиаллари томонидан 21 мингдан ортиқ давлат хизмати кўрсатилди.
Бугунги кунга қадар Амударё, Беруний, Мўйноқ, Чимбой, Қонликўл, Қўнғирот, Тахтакўпир, Бўзатов, Шуманой, Қораўзак Давлат хизматлари марказларининг янги замонавий биноси фойдаланишга топширилди. Хўжайли, Тўрткўл ва Тахиатош туманлари бинолари қурилиш ишлари бошланиб, жорий йилнинг охирига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Агентлик бошқармаси томонидан давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари томонидан 9 ой давомида 1 634 та қонун бузилиш ҳолати аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органларга 13 таклиф, 104 огоҳлантириш киритилиб, ваколатли органларнинг 131 нафар мансабдор ва масъул ходим маъмурий, 12 нафар шахсга интизомий жавобгарликка тортилган.
2021 йил 9 ойи давомида ФҲДЁ органлари томонидан жами 28 932 та туғилиш, 2 911та оталикни белгилаш, 377та фарзандликка олиш, шунинг билан бирга, 11 258 никоҳ ва 1 115 никоҳдан ажралиш, 7 183 ўлим ҳолати қайд этилган.
Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ходимлар билан профилактик тадбирларнинг олиб борилишига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 56 маротаба «Сирли мижоз» ва рейд тадбирлари ўтказилди.
Соҳада жорий қилинган янгиликларга тўхталиб ўтадиган бўлсак, 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлар портали ёрдамида давлат хизматлари кўрсатишда ундириладиган тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма татбиқ этилади.
Шу билан бирга, соҳада яратилган яна битта янгиликларнинг бир эски намунадаги қоғоз кўринишидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти ўрнига янги замонавий намунадаги ID пластик ягона идентификацион картаси берилиши йўлга қўйилди. Электрон шаклдаги кадастр паспорти кўчмас мулк объекти ҳақида барча маълумотларни қамраб олади.
Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси.