Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикамизда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларининг ҳажми 106,1 триллион сўмни ёки 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 105,4 фоизни ташкил этди.
Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида деҳқончилик маҳсулотларининг улуши 49,6 фоизни ташкил қилди.
Мазкур даврда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан етиштирилган маҳсулотлар:
дон экинлари – 6,3 миллион тонна;
сабзавотлар – 7,8 миллион тонна;
картошка – 2,5 миллион тонна;
полиз экинлари – 1,4 миллион тонна;
мева ва резаворлар – 2,1 миллион тонна;
узум – 1,3 миллион тонна.