Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус штаб томонидан муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ўзининг самарадорлигини кўрсатмоқда.
Штаб ва Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда шаҳардаги “Ватан” маҳалласи 24 уй томига қуёш сув иситиш ускуналари ўрнатилди.
Ушбу қуёш сув иситиш мосламалари минус 2 градусда сувни 50-60 градусгача иситган ҳолда етказиб бермоқда. Темир дафтарга киритилган 9 та уй хонадонни иссиқ сув билан таъминламоқда. Шу каби лойиҳанинг ўртача нархи 5 млн сўм.
Аҳолининг фикрича, ушбу маҳаллада охирги 15 йил давомида иссиқлик таъминоти бўлмаган. Улар ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши билан кўп йиллик муаммо бартараф этилишини таъкидламоқда.