Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни янада ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Афғонистон Ташқи ишлар вазири Ўзбекистон томонининг Афғонистон иқтисодий инфратузилмасини тиклашдаги иштирокини юқори баҳолади. Транспорт, алоқа, энергетика ва бошқа инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш учун афғонлараро сиёсий музокараларнинг муқобили йўқлигини таъкидладилар.

Афғонистон томони Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференцияси ўтказилишини қўллаб-қувватлади.

Делегациялар раҳбарлари бўлажак қўшма тадбирлар режасини муҳокама қилдилар ва келишиб олдилар.

Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.