Вазирлар икки томонлама алоқалар ривожланиши билан боғлиқ долзарб масалалар ҳамда минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Таъкидланганидек, давлатлар раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли самарали натижалар бераётган қатор келишувларга эришилди, ўзаро ишонч мустаҳкамланди, қардош халқларимиз ва мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари кенгайди.

Томонлар Саноат кооперацияси бўйича «Йўл харитаси»ни, мультимодал транспорт коридори ҳамда «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли лойиҳасини имкон қадар тез муддатда амалга оширишнинг муҳимлигини қайд этдилар.

Учрашувда икки томонлама муносабатларга доир бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.