Таъкидланишича, музокарада икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Томонларнинг ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган конструктив мулоқотни фаол ривожлантиришга тайёрлиги билдирилди.
АҚШ томони янги Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватланишини маълум қилди.
Шунингдек, АҚШ вакили Ўзбекистоннинг Афғонистон халқига кўмаклашиш ва турли соҳалардаги лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди.