Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини, шунингдек, икки томонлама муносабатлар ривожини муҳокама қилдилар.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани қайд этилди.
Афғонистондаги вазият ва мазкур мамлакатда тинч сиёсий жараёнга кўмаклашиш борасида фикр алмашилди. Ҳар икки томоннинг бу йўналишда ҳамкорликни кенгайтиришдан бирдай манфаатдор эканлиги маълум қилинди.