Бу ҳақда Президентнинг “Педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг талабалари учун Абдулла Авлоний номли давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармони (ПФ-162-сон, 10.09.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонда белгиланишича, мазкур стипендия педагогика йўналишидаги ҳар бир олий таълим ташкилотининг бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган 1 нафар охирги икки курс талабасига тайинланади.
Маълумот учун: ушбу стипендияни тайинлаш учун талаблар Президентнинг “Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида” 1993 йил 5 февралдаги ПФ–555-сон Фармонида белгиланган.