Айни пайтда Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси сифатида ҳам қайд этилган. Ҳусанов 2025 йил бошида Франциянинг «Ланс» клубидан «Манчестер Сити»га кўчиб ўтган бўлиб, трансфер қиймати 40 миллион фунт стерлингни ташкил этган.

Шунингдек, Абдуқодир Ҳусанов «The Athletic» нашри томонидан тузилган Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи энг кучли 100 нафар футболчи рейтингида 86-ўринни эгаллади.