Қувонарлиси, мазкур таркибдан Ўзбекистон терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўрин олди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Осиёнинг энг яхшилари жамоаси 3–4–3 тактик схемаси асосида тузилган.

Унга кўра, Жанубий Корея терма жамоасининг 3 нафар аъзоси – Сон Хён Мин, Ли Кан Ин ва Ким Мин Жэ ҳимоячилар сафида қайд этилди. Япониядан эса Такефуса Кубо, Кайшу Сано, Рицу Доан, Рео Хатате ҳамда Зион Сузуки каби футболчилар жой олган. Шунингдек, Саудия Арабистонининг икки чарм тўп устаси Салем Ал-Давсари ва Муҳаммад Канно таркибга киритилган.