Ҳар бир инсон имтиҳон каби жиддий синовдан ўтиши керак. Имтиҳон олди ҳар бир абитуриентда аниқ мақсад ва унга этишиш йўли ҳақида тушунчанинг яққоллиги муҳим ҳисобланади. Абитуриент имтиҳон вақтида муваффақиятга эришиши етарли билимга эгалигига боғлиқ. Лекин бор билимни ҳам кўрсатиб бера олмаслик муваффақиятсизликка олиб келади. Мавзуларни қанчалик яхши ўзлаштирган бўлсангиз ҳам, имтиҳон вақтидаги ҳаяжон сизнинг душманингизга айланиши мумкин. Имтиҳонда муваффақиятли ўтиш учун иккита омилни ҳисобга олиш керак: назарий ва психологик тайёргарликни.
Абитуриентга омадли тест синови учун психологик маслаҳатлар!
Диққатингизни жамланг! Рўйхатдан ўтиш шаклларини тўлдиргандан сўнг, сиз ўзингиз учун барча тушунарсиз дақиқаларни аниқлаб бўлгач, диққатни жамлашга ва бошқаларни унутишга ҳаракат қилинг. Сиз учун фақат вазифалар матни ва соатлар мавжуд бўлиши керак. «Секинроқ шошилинг»! Қатъий белгиланган вақт жавоблар сифатига таъсир қилмаслиги керак. Жавобни киритишдан олдин, саволни икки марта қайта ўқинг ва сиздан нима талаб қилинишини тўғри тушунганингизга ишонч ҳосил қилинг.
Осонидан бошланг! Тестни ечишни сизда шубҳа туғдирмайдиган саволларга жавоб беришдан бошланг. Сизни узоқ ўйлантирадиган саволларга кўп тўхталманг. Шунда сиз тинчланасиз, асабийлигингиздан халос бўласиз. Миянгиз янада аниқ ишлай бошлайди. Сизнинг бутун кучингиз янада қийин саволларга йўналтирилади.
Вазифани охиригача ўқинг! Вазифанинг «биринчи сўзлар» дан унинг шартини тушунаман деб шошқалоқлик қилманг. Бунда энг осон саволларга ҳам хато жавоб бериш имкони кўпаяди.
Фақат ҳозирги вазифа ҳақида ўйланг! Янги вазифани ўқиётганда аввалгисидаги ҳамма нарсани унутинг. Қоидаларга кўра, тестлардаги вазифалар бир-бири билан боғлиқ эмас, шунинг учун сиз илгари қўллаган қоидалар ва формулалар фақат янги вазифани тўғри ҳал қилишга халақит беради.
Охирги вазифадаги муваффақиятсизликни унутинг! Шунчаки ҳар бир янги вазифа балл тўплаш учун яна бир имкониятдир деб ўйланг.
Истисно қилинг! Агар сиз дарҳол тўғри жавобни билмасангиз ва аниқ мос келмайдиган жавобларни кетма-кет чиқариб қўйинг. Истисно усули, охир-оқибат бешдан еттигача эмас, фақат битта ёки иккита вариантга эътибор қаратиш имконини беради.
Текшириб кўринг! Ўз ишингизни текширишга вақт ажратинг, ҳеч бўлмаганда кўзингизни югуртириб, аниқ хатоларни кўриш учун вақт топинг.
Тахмин қилинг! Агар сиз жавобни танлашга ишончингиз комил бўлмаса, унда интуитив равишда бирор жавобни танланг. Баъзида интуицияга ишониш керак. Сизнингча, эҳтимол кўпроқ бўлган вариантни танланг.
Ота-оналар учун маслаҳатлар: фарзандингизни имтиҳонга тайёрлашга қандай ёрдам беришингиз мумкин?
- Имтиҳон арафасида фарзандингизнинг ташвишини кучайтирманг — бу тест натижасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ота-оналарнинг ҳаяжони ҳар доим болаларга ўтади.
- Фарзандингизни хурсанд қилинг, уларни яхши ишлари учун мақтанг.
- Фарзандингизни ўзига бўлган ишончни оширинг, чунки болалар қанчалик кўп муваффақиятсизликдан қўрқсалар, хато қилиш эҳтимоли шунчалик кўп бўлади.
- Фарзандингизни ўзни қандай ҳис қилишига эътибор беринг, сиздан бошқа ҳеч ким унинг ортиқча чарчоғини, соғлиғини ёмонлашишини сезмайди ҳамда уни олдини олмайди.
- Фарзандингизни ўқиш режимини назорат қилинг!Озини ортиқча юклашга йўл қўйманг.Доим дарс қилиш ва дам олиш ўрнини алиштириб туришига эътибор беринг.
- Уйда дарслар учун қулай жой ажратиб қўйинг! Уйда унга ҳеч ким халақит қилмаслигига ишонч ҳосил қилинг.
- Фарзандингизни имтиҳонга тайёргарлик техникаси билан таништиринг. Барча маълумотларни ёдлаб олмасдан, унинг асосий мағзини тушуниш кераклигини уқтиринг.
- Фарзандингиз имтиҳонда вақтни тўғри сарфлаш кераклигини ўргатинг! Унга соат олиб беринг.
- Фарзандингиз имтиҳон арафасида етарли даражада ухлаши керак. Фарзандларингизни имтиҳонда қанча балл олиши мумкинлиги ҳақида уни ташвишга солманг ва имтиҳондан кейин уларни танқид қилманг! Баллар сони унинг ҳақиқий имкониятини ўлчай олмаслиги ҳақидаги фикрни унга сингдиринг.
Эсда тутинг: Сизнинг энг муҳим вазифангиз — фарзандингизнинг стрессини ва ташвишларини камайтириш ва машғулотлар учун қулай шароитларни таъминлашдир.
Г.Байкунусова,
Психология фанлари бўйича PhD