Бу ҳақда Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, бунда Янги Ўзбекистон университетида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар ва кўп сонли аҳоли талаблари инобатга олинди. 

Ихтисослаштирилган мактабларга ўқишга ариза топшириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:

• Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома;

• 3х4 расм (охирги 2 ойда олинган);

• баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);

• паспорт маълумотлар ва телефон рақамлар (талабгорнинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг доимий ишлаб турган телефон рақамлари).

Янги Ўзбекистон университетига ўқишга ариза топшириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:

  • Паспорт ёки ID карта электрон нусхаси
  • Умумий ўрта таълимни битирганлиги тўғрисидаги шаҳодатнома ёки коллеж/лицей дипломи (агар абитуриент ҳали ушбу ҳужжатни олмаган бўлса, ўрта таълим муассасасини битирувчиси эканлиги ҳақида маълумотнома)
  • IELTS 5.5 (Саноат бошқаруви йўналиши учун 6.0) ёки TOEFL iBT 46 (Саноат бошқаруви йўналиши учун 60) ва ундан юқори баллни кўрсатувчи оригинал СEРТИФИКАТИнинг электрон нусхаси (ушбу сертификат ҳақиқий эканлиги текширилади);

Охирги 3 ой ичида олинган 3*4 ҳажмдаги сурат

Ҳужжатлар ariza.piima.uz сайти орқали қабул қилинмоқда.