Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, шу куни соат 00:00 дан соат 07:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади:
Олмазор тумани:
-
«Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчасининг Абдулла Қодирий кўчасидан Нурафшон кўчасигача бўлган қисми.
Чилонзор тумани:
-
«Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор 2-даражали йўлининг Муқимий кўчасидан Байналмилал кўчасигача бўлган қисми;
-
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгаллиота кўчасининг Бунёдкор кўчасидан А.Тўқай кўчасигача бўлган қисми;
Шайхонтоҳур тумани:
-
«Хўжа Аламбардор» масжиди олдидаги Камолон кўчасининг Бунёдкор кўчасидан Каттабоғ 6-тор кўчасигача бўлган қисми;
-
«Шайх Зайниддин» масжиди одидаги Кўкча дарбоза кўчасининг Нурафшон кўчасидан Бешқайроғоч кўчасигача бўлган қисми.
Юнусобод тумани:
-
«Минор» масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Ш.Рашидов кўчасидан Кўргазма кўчасигача бўлган қисми;
-
«Мирза Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчасининг А.Темур шоҳкўчасидан Бодомзор йўли кўчасигача бўлган қисми.
Яккасарой тумани:
-
«Усмон бин Мазъун» масжиди олдидаги КХАЙ кўчасининг Қушбеги кўчасидан Чўпон ота кўчасигача бўлган қисми.
Яшнобод тумани:
-
«Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчасининг Толимаржон кўчасидан А.Фитрат кўчасигача бўлган қисми.
Шароит тақазо этганда Тошкентдаги бошқа жоме масжидлари атрофидаги кўчалар ҳам қисман ёпилиши мумкинлиги эслатилди.